date

Xiaomi 17 Max ва iPhone 17 Pro Max: батарея қуввати бўйича таққослаш

Xiaomi 17 Max ва iPhone 17 Pro Max: батарея қуввати бўйича таққослаш

Xiaomi компанияси ўзининг янги Xiaomi 17 Max смартфони учун ўтказилган автономлик тестлари натижаларини эълон қилди. Билибили платформасида видео томоша қилиш сценарийси асосида ўтказилган синовларда қурилма рекорд даражадаги натижани қайд этди. Xiaomi 17 Max илк бор 8000 мА/соат сиғимли Xiaomi Жиншажианг батареяси билан жиҳозланган бўлиб, бу компания тарихидаги энг узоқ вақт ишлайдиган смартфон ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Эълон қилинган видеода Xiaomi 17 Max смартфони iPhone 17 Pro Max билан солиштирилган. Тест натижаларига кўра, Xiaomi флагмани видеони узлуксиз ижро этиш режимида 33,3 соат ишлаган бўлса, iPhone 17 Pro Max тахминан 16 соатлик кўрсаткични қайд этган. Бу шуни англатадики, Xiaomi 17 Max битта қувват билан иккита iPhone 17 Pro Max'нинг умумий иш вақтидан ҳам кўпроқ муддат хизмат қила олади.

Техник жиҳатдан янги модел 6,9 дюймли ультра юпқа рамкали дисплей билан таъминланган. Қурилма 200 MP сиғимли Леика асосий камераси, 1/1,4 дюймли йирик сенсор ва 3 каррали перископик телефото объективга эга. Смартфон ишлаши Snapdragon 8 Ген 5 процессори томонидан таъминланади.

Шунингдек, Xiaomi янги флагманида кўп кадрли бирлаштириш алгоритмларидан фойдаланганини алоҳида таъкидлади. Бу технология рақамли яқинлаштириш (зоом) вақтида ҳам тасвир деталларини юқори сифатда сақлаб қолиш имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi 17 Max ва iPhone 17 Pro Max: батарея қуввати бўйича таққослаш