Ёзги мавсум олдидан планшетлар савдоси кескин ошди

Илиқ кунлар бошланиши билан фойдаланувчилар шаҳар ташқарисидаги дам олиш масканлари учун портатив қурилмаларни фаол равишда харид қилмоқдалар. MegaFon таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, май ойининг дастлабки икки ҳафтасида кўчма карнайлар ва ақлли соатлар савдоси апрель ойига нисбатан мос равишда 50% ва 72% га ўсган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Фойдаланувчилар, шунингдек, автоном қувватланиш функциясига эга қурилмаларни ҳам фаол танламоқдалар — ташқи аккумуляторлар (повербанк) савдоси 40% га ошди. Бундан ташқари, ақлли уй тизимлари ва болалар учун мўлжалланган ақлли соатларга бўлган талаб ҳам сезиларли даражада юқорилади.
Айниқса, планшетлар алоҳида машҳурликка эришмоқда, уларнинг савдоси 70% га кўпайган. Бу борада Samsung қурилмалари, хусусан, ихчам Galaxy Tab А11 модели етакчилик қилмоқда. Шунингдек, энг кўп сотилаётган моделлар қаторидан iPad 2025 11, Galaxy Tab А11+ ва Galaxy Tab С10 Lite ўрин олган.
Сотувлар динамикаси бўйича Apple планшетлари биринчи ўринни эгаллади, бренднинг энг харидоргир гаджети эса iPad 2025 11 бўлди. Сафарлар учун техникага энг катта қизиқиш Москва, Санкт-Петербург, Краснодар ўлкаси ва Бошқирдистон аҳолиси томонидан билдирилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!