date

MTS роумингда бепул интернет ва чексиз қўнғироқларни ишга туширмоқда

MTS роумингда бепул интернет ва чексиз қўнғироқларни ишга туширмоқда

MTS оператори оммабоп туристик йўналишларда саёҳат қилувчи абонентлар учун бепул роуминг хизматини жорий этмоқда. Эндиликда фойдаланувчилар ҳар 30 кунда 700 МБ интернет-трафик ва Россиядаги MTS рақамларига чексиз қўнғироқ қилиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, навигация хариталари, таржимонлар ва банк иловаларидан фойдаланишда трафик сарфланмайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

«Мой MTS» иловасида фойдаланувчилар учта режимдан бирини танлашлари мумкин: бепул «Лайт», ойига 1000 рубл эвазига «Комфорт» (3 GB интернет, 50 дақиқа қўнғироқ) ва 3500 рубл эвазига «Максимум» (30 GB интернет, 100 дақиқа қўнғироқ). «Лайт» режими доирасида тақдим этилган бепул ресурслар муддати тугагач, фойдаланувчи ушбу режимда қолиши ёки пуллик пакетларга ўтиши мумкин.

Хизмат ёқилгандан сўнг 30 кунлик муддат ҳисобланади, бироқ тақдим этилган дақиқа ва мегабайтлар фақат хорижда сарфланади. Роуминг режимлари жами 31 та давлатда, жумладан, Туркия, БАА, Хитой, Қозоғистон, Грузия, Миср, Таиланд, шунингдек, Европанинг қатор мамлакатлари (Германия, Франция, Италия, Испания) ва Австралияда амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » MTS роумингда бепул интернет ва чексиз қўнғироқларни ишга туширмоқда