date

Falcon 9 рақобатдан ташқарида: Май ойидаги космик парвозлар таҳлили

Falcon 9 рақобатдан ташқарида: Май ойидаги космик парвозлар таҳлили

2026-йилнинг май ойи давомида бутун дунё бўйлаб жами 22 та космик ракета учирилди. Шу билан йил бошидан буён амалга оширилган умумий стартлар сони 125 тага етди. АҚШ коинотга ракета учириш бўйича мутлақ етакчиликни сақлаб қолмоқда — ўтган ойда амалга оширилган парвозларнинг 13 таси (шу жумладан, биттаси Янги Зеландиядан) ушбу давлат ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Хитой саккизта старт билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Европа битта парвоз билан учинчи поғонадан жой олди. Ракеталарнинг аксарияти АҚШдаги Канаверал бурни ва Ванденберг космик кучлари базасидан учирилган — ҳар бир майдончадан олтитадан старт амалга оширилди. Шунингдек, Хитойнинг Сзюсюан космодромидан учта ва Венчан базасидан иккита ракета ҳавога кўтарилди.

Май ойида энг кўп қўлланилган ракета SpaceX компаниясининг Falcon 9 қурилмаси бўлди — у бир ойнинг ўзида 11 марта парвоз қилди. Хитойнинг “Чанчжен” оиласига мансуб ракеталари олти марта ишлатилган бўлса, Atlas (АҚШ), Вега-К (Европа), “Чжутсюе-3”, “Литсзян-1” (Хитой) ва Rocket Lab компаниясининг Electron ракеталари бир мартадан коинотга йўл олди.

Статистик маълумотларга кўра, май ойи давомидаги барча парвозлар натижасида Ер орбитасига жами 360 та сунъий йўлдош олиб чиқилди. Бу кўрсаткич хусусий ва давлат секторидаги космик лойиҳаларнинг жадал ривожланаётганидан далолат беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Falcon 9 рақобатдан ташқарида: Май ойидаги космик парвозлар таҳлили