
Шу йилнинг сентябрь ойида Гуандун провинциясининг Фошань шаҳрида дунёдаги илк роботлар супермаркети очилади. Бу ҳақда "Моя планета" нашрига асосланиб Kun.uz маълум қилди.
Хабарда айтилишича, роботлар супермаркети 20 минг квадрат метр майдонга эга бўлади.
Ҳозирда ушбу ноодатий лойиҳани амалга ошириш учун жадал тайёргарлик кўрилмоқда. Супермаркетда Хитой ва хорижнинг 30та таниқли бренди маҳсулотлари сотилиши режалаштирилган.
Нашрнинг қайд этишича, йилдан йилга роботлар инсонлар кундалик ҳаётига чуқур кириб келмоқда. Робот-чангютгич, бассейнлар, компьютер экрани, иш столини тозаловчи робот, чой дамловчи робот ва ҳакозолар бунга мисол бўла олади. Шунингдек, хитойликларнинг сўнгги ихтироси бу - ёлғиз қарияларни парваришловчи робот-ҳамширадир.
Маълумотларга кўра, Хитойда ўтган йили 56 минг санаот роботлари сотилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар