
Beeline бош директорнинг шахсий электрон манзили абонентлар сўровларини қабул қилишда давом этмоқдалиги ҳақида хабар беради. Эслатиб ўтамиз, [email protected] электрон қутиси 2014 йилнинг май ойида жорий қилинган бўлиб, айни пайтга қадар доимий равишда ишлаб келмоқда.
Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков: “Турли саволларга, баъзида компания раҳбарияти даражасидаги сўровларга тезлик билан жавоб бериш телеком-операторнинг ўзига ҳос ҳусусиятидир, шу боис мен учун мазкур электрон манзил – мен учун бевосита мижозлар билан жонли алоқа қилиш учун муҳим каналдир. Мен бу мулоқотга ҳар куни вақт ажратишга ҳаракат қиламан, сўнги пайтдаги кузатувларимга кўра, аввал Beeline раҳбари манзилига мижозлар асосан муаммолар билан бўлишиш учун мурожаат этишган бўлсалар, ҳозирда эса қизиқарли ғоялар ва позитив мурожаатли мактублар сони кўпаймоқда. Бундай таклифлар мутахассисларга таҳлил ва жорий қилиш йўналтирилади, мен мижозларимизга уларнинг фаолликлари ва компания ривожланишига бўлган эътиборлари учун миннатдорчилик билдираман”.
2015 йилнинг январ ойидан ноябр ойига қадар [email protected] манзилига 300 дан зиёд мактуб келиб тушди. Мактубларнинг биронтаси ҳам эътиборсиз қолмайди, сўнгра қўйилган масалаларни ечиш учун марказий офис, ёки ҳудудий филиалларнинг раҳбар ва мутахассислари жалб қилинади. Beeline ёзувларнинг махфийлигини кафолатлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар