Beeline «оқ VPN»ни ишга туширди: Spotify ва Netflixдан тўғридан-тўғри фойдаланиш

Россиянинг Beeline оператори мамлакатда расман чекланмаган, бироқ фойдаланиш имконияти бўлмаган қатор хорижий интернет-сервисларга тўғридан-тўғри кириш имконияти йўлга қўйилганини эълон қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Компания бош директори Сергей Анохиннинг маълум қилишича, 9-июндан бошлаб «бее» обунаси фойдаланувчилари Spotify, Netflix, Тиккетмастер, Бравл Старс ва бошқа бир қатор хорижий платформалардан фойдаланиш имконига эга бўлишди. Ушбу лойиҳа аввалроқ Петербург халқаро иқтисодий форумида муҳокама қилинган «оқ VPN» концепциясининг амалий ижросидир.
Оператор вакилларининг сўзларига кўра, мазкур ечим абонентлар учун хорижий сервислардан қулай ва қонуний фойдаланишни таъминлайди. Ҳозирча компания ушбу хизматнинг техник жиҳатдан қандай амалга оширилгани ҳақидаги тафсилотларни очиқламаган.





























Изоҳлар 0
…