12:30 / 17.12.2019
3 747

Энг ишончсиз пароллар маълум қилинди

Энг ишончсиз пароллар маълум қилинди
Фото: Getty Images
Пароллар менежери сайти NordPass 200 та энг ишончсиз ва кўп қўлланувчи пароллар рўйхатини тақдим этди. Рўйхат киберхавфсизлик бўйича мустақил экспертлар гуруҳи томонидан тузилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай статистика йилдан-йилга такрорланмоқда. Улар буни одамлар паролни эсдан чиқариб қўйишдан қўрқиб эслаб қолиниши осон бўлган паролларни танлашлари билан тушунтиришган. Бундай “заиф” пароллардан эса жиноятчилар фойдаланиши мумкин.

Рўйхатдан жой олган энг ишончсиз пароллар рақамлардан тузилган пароллар ҳисобланади. Қуйида бу борадаги статистика келтирилган.
1-ўрин – 12345 пароли (2 812 220 одам фойдаланади).
2-ўрин - 123456 (2 485 216 одам).
3-ўрин — 123456789 (1 052 268 одам).

Шунингдек, парол сифатида password (инглизча “парол”) сўзи ҳам кўп қўлланади – бундай паролдан 830 846 киши фойдаланар экан.

Шунингдек, фойдаланувчилар орасида қуйидаги пароллар оммалашган:
- qwerty (348 765 киши);
- iloveyou (171 657 киши);
- princess (122 658 киши);
- monkey (86 404 киши).

Шунингдек, одамлар оммабоп исмлар (charlie, ashley, michael, nicole, jessica) ва спорт турлари номларидан (soccer, football, baseball) кўп фойдаланишади.

“Маълумотлар борган сари қимматлироқ бўлиб бормоқда. Microsoft, Yahoo ва Facebook каби йирик компаниялар қоидабузарликларга дуч келаётгани сабабли, фойдаланувчилар ўз маълумотларини ўзлари асрашлари лозим. Шу сабабли, қуёш ва аждарҳоларни яхши кўрувчи ливерпуллик барча Мишеллар ҳозироқ ўз паролларингизни ўзгартиринг”, деб тавсия қилмоқдалар мутахассислар.

Google ишончли паролни яратишда қуйидагиларга амал қилишни тавсия қилади:
- ҳар бир аккаунт учун ўзига хос парол қўллаш;
- эслаб қолиш осон бўлган узунроқ парол ўйлаб топиш, мисол учун, қўшиқдан бирор сатр, китобдан иқтибос ёки сиз учун аҳамиятли бирор ибора;
- шахсий маълумотлар – туғилган сана, манзил, ўз тахаллусларингиз ва умум қўлланувчи сўзлардан қочиш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Энг ишончсиз пароллар маълум қилинди