Дунёда энг кўп қўлланиладиган пароллар аниқланди

1 дақиқа ўқиш2
Дунёда энг кўп қўлланиладиган пароллар аниқланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • НордПасс компаниясининг 2026 йилги тадқиқотига кўра, дунёда энг кўп қўлланиладиган парол яна “123456” деб топилди.
  • Рейтингнинг кучли учлигидан, шунингдек, “админ” ва “12345678” комбинациялари ўрин олди.
  • Мутахассислар хавфсизликни таъминлаш учун камида 15 белгидан иборат мураккаб пароллардан фойдаланишни ҳамда кўп босқичли аутентификацияни ёқишни тавсия этишмоқда.

Дунёда энг кўп учрайдиган парол яна “123456” бўлди. “Admin” ва “12345678” ҳам энг кенг тарқалган пароллар қаторида қолди. Бу ҳақда NordPass компаниясининг 2026 йилги тадқиқотида маълум қилинди.

Тадқиқот NordPass ва NordLayer Intelligence ҳамкорлигида, киберхавфсизлик бўйича мустақил мутахассислар кўмагида ўтказилган. Унда 2025 йил сентябридан 2026 йил сентябригача очиқ маълумотлар сизиб чиқиши ва даркнет базаларида тарқалган пароллар таҳлил қилинган. Тадқиқот 44 мамлакатдаги парол тенденцияларини қамраб олган.

Ҳисоботга кўра, “123456” NordPass рейтингининг саккизта нашридан еттитасида энг кўп учраган парол сифатида биринчи ўринни эгаллаган. Бу йилги рейтингда ҳам кучли учлик ўзгармаган: “123456” биринчи, “admin” иккинчи, “12345678” эса учинчи ўринда қайд этилган.

Шунингдек, “1234” илк бор кучли бешликка кирган, “password” эса еттинчи ўринга тушган.

Тадқиқотчилар парол танлашда оммавий маданият ҳам таъсир кўрсатишини аниқлаган. Спортчилар, мусиқачилар, видеоўйинлар, аниме ва ижтимоий тармоқлар номлари паролларда кўп учрайди. Масалан, “Lebron0319”, “Savage20”, “roblox.com1” ва “skibiditoilet” каби комбинациялар қайд этилган.

COVID-19 пандемияси ҳам фойдаланувчиларнинг парол танлашига таъсир кўрсатган. “Covid@19”, “Covid-19” ва “corona2020” каби комбинациялар рўйхатга киритилган. Тадқиқотда 2020 йил февралдан октябргача фойдаланувчилардаги паролларнинг ўртача сони 25 фоизга ошгани ҳам қайд этилган.

NordPass мутахассислари камида 15 белгидан иборат мураккаб пароллардан фойдаланишни тавсия қилмоқда. Бундай пароллар катта ва кичик ҳарфлар, рақамлар ҳамда махсус белгиларни ўз ичига олиши керак. Шунингдек, ҳар бир аккаунт учун алоҳида парол танлаш ва кўп босқичли аутентификацияни ёқиш тавсия этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?