date

29 май куни Ўзбекистонда ҳаво 38 даражагача исийди

Maysazorda suv purkagichlar yashil chimni sug'ormoqda.

Ўзгидромет 29 май куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Маълумотларга кўра, жума куни республика бўйлаб асосан қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади.

Тошкент шаҳри
Пойтахтда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 16-18°, кундузи 32-34° атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳудудларда қуруқ ва иссиқ ҳаво ҳукм суради. Айрим жойларда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 33-38°гача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво 38°гача исиши прогноз қилинмоқда.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари
Ҳаво қуруқ ва бироз иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи 30-35° атрофида бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Жанубий ҳудудларда ҳаво ҳарорати 33-38°гача кўтарилади. Ёғингарчилик кузатилмайди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Водийда ҳам қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳарорат кундузи 30-35° бўлади.

Тоғли ва тоғолди ҳудудлар
Ушбу ҳудудларда ёғингарчилик кутилмаяпти. Бироқ сел-сув тошқини хавфи сақланиб қолмоқда. Ҳарорат кундузи 18-23° атрофида бўлади.

Синоптиклар маълумотига кўра, Ўзбекистонда ёз мавсуми бу йил нисбатан беқарор ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ёзнинг энг иссиқ кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 45-47 даражагача кўтарилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 29 май куни Ўзбекистонда ҳаво 38 даражагача исийди