Эртага айрим ҳудудларда кучли ёмғир ва қор ёғиши мумкин

1 дақиқа ўқиш3.3K
Эртага айрим ҳудудларда кучли ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзгидромет 2 октябрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 13–15, кундузи 25–27 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Хоразм, Бухоро ва Навоийда эса ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳарорат кундузи 23–28 даража атрофида бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарёда эса ҳаво 27–32 даражагача исийди.

Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси ҳамда эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам ёмғир, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши эҳтимоли бор. Айрим жойларда сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Шамол республика бўйлаб 7–12 м/с тезликда эсади, тоғли ҳудудларда айрим пайтларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?