Хоразмда қидирувга берилган 15 ёшли қиз Тошкентдан топилди

Хоразм вилоятининг Хонқа туманида бедарак йўқолган 15 ёшли қиз Тошкент шаҳридан соғ-саломат топилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Қидирув хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2011 йилда туғилган Қ.Г. Хонқа тумани Нурафшон маҳалласидаги уйидан чиқиб кетганидан сўнг унинг қаердалиги номаълум бўлиб қолган. Шундан кейин у бедарак йўқолган шахс сифатида қидирувга берилган ва жамоатчиликка мурожаат қилинган.
Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида туман ИИБ ходимлари вояга етмаган қизни Тошкент шаҳридан топишга муваффақ бўлган. Ҳозирда уни оила аъзоларига топшириш чоралари кўрилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари қидирув ишларига кўмаклашган ва маълумотларни тарқатишда фаол қатнашган фуқароларга миннатдорлик билдирган.































Изоҳлар 0
…