Ўзбекистонда 30 июль куни 42 даража кутилмоқда

“Ўзгидромет” 30 июль, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Маълумотга кўра, республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, аксарият ҳудудларда ҳаво янада исиб, айрим вилоятларда ҳарорат 42 даражагача кўтарилади.
Тошкент шаҳрида кун давомида кам булутли об-ҳаво сақланади. Ёғингарчилик кузатилмайди, шарқий йўналишдан 3–8 метр/секунд тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 23–25 даража, кундузи эса 37–39 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳам бир оз булутли об-ҳаво ҳукм суради. Ёмғир кутилмайди, шамолнинг тезлиги 7–12 метр/секундни ташкил этади. Кундузги ҳарорат 37–42 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам иссиқ ҳаво сақланиб қолади. Айрим ҳудудларда шамол 13–18 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда эса чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 37–42 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кам булутли об-ҳаво кутилмоқда. Ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқий йўналишдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 34–39 даражагача етади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади. Шамол 9–14 метр/секунд тезликда эсади. Кундузги ҳарорат 37–42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Фарғона водийсида — Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 20–25 даража, кундузи 34–39 даража атрофида бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда шамол 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Бу ҳудудларда кечаси 14–19 даража, кундузи эса 25–30 даража илиқ ҳаво сақланиши прогноз қилинган.






























Изоҳлар 0
…