Тошкентда эртага об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет 15 октябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Прогнозга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 12–14 даража, кундузи эса 23–25 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 14-19 даража бўлади.






























Изоҳлар 0
…