1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?

Ўзбекистонда 2026 йил июл ойида 1 килограмм палов учун керакли маҳсулотлар қиймати Тошкент шаҳрида 128 730 сўм, Қорақалпоғистон Республикасида эса 107 396 сўмни ташкил этган. Фарғона вилоятида бу кўрсаткич 125 283 сўм, Тошкент вилоятида 122 346 сўм, Самарқанд вилоятида 122 320 сўм бўлган. Ҳисоб-китобда кунгабоқар ёғи, пиёз, мол гўшти, сабзи, лазер гуруч, нўхат, зира ва ош тузи нархлари инобатга олинган.
Ўзбекистонда 2026 йил июль ойи учун 1 килограмм палов тайёрлашга кетадиган маҳсулотлар қиймати ҳисоблаб чиқилди, деб хабар берди Давлат статистика қўмитаси.
Маълумотларга кўра, палов учун керакли масаллиқлар нархи ҳудудлар кесимида фарқ қилади. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда 1 килограмм палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар қиймати 128 730 сўмни ташкил қилган.
Фарғона вилоятида бу кўрсаткич 125 283 сўм, Тошкент вилоятида 122 346 сўм, Самарқанд вилоятида 122 320 сўм бўлган. Сурхондарё вилоятида 120 303 сўм, Қашқадарёда 120 065 сўм, Навоийда 119 331 сўмлик маҳсулот керак бўлиши ҳисобланган.
Бухоро вилоятида 1 килограмм палов масаллиғи 118 694 сўм, Наманганда 118 315 сўм, Жиззахда 118 191 сўм, Хоразмда 117 907 сўмга баҳоланган. Андижонда бу кўрсаткич 116 554 сўм, Сирдарёда 113 707 сўмни ташкил этган.
Энг паст қиймат Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди. У ерда 1 килограмм палов тайёрлаш учун керакли маҳсулотлар 107 396 сўмга баҳоланган.
Ҳисоб-китобда кунгабоқар ёғи, пиёз, мол гўшти, сабзи, лазер гуруч, нўхат, зира ва ош тузи нархлари инобатга олинган. Қўмита эслатишича, бу рақамлар тайёр паловнинг бозор ёки ошхонадаги сотув нархини эмас, фақат масаллиқлар қийматини ифодалайди.



























Изоҳлар 0
…