“Ўзгидромет” ҳафта бошида ёмғир кутилayotgan ҳудудларни маълум қилди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- 5-октябр, душанба куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида ҳаво ҳарорати сезиларли пасайиб, кечаси 2 даражагача, кундузи 12 даражагача тушиши кутилмоқда.
- Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин, шунингдек, сел-сув тошқини хавфи мавжуд.
- Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб вақт-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди.
“Ўзгидромет” 5 октябрь, душанба куни учун Ўзбекистон ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Прогнозларга кўра, ҳафта бошида айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, шимолий вилоятларда эса ҳаво ҳарорати сезиларли пасаяди.
Маълумотларга кўра, 5 октябрь куни шимолий ҳудудларда ҳарорат кечаси 2 даражагача, кундузи эса 12 даражагача тушиши мумкин. Республика тоғларида ёғингарчилик кузатилиб, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб вақт-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан соатига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 9-11 даража, кундузи 17-19 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлиши прогноз қилинган.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси ҳарорат 5-10 даража, кундузи 14-19 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража атрофида бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақт-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин.
Шунингдек, тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиш эҳтимоли мавжуд. Бу ҳудудларда ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади, айрим жойларда унинг тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 10-15 даража бўлади.
“Ўзгидромет” аввалроқ дам олиш кунларидан бошлаб об-ҳаво кескин ўзгариши, ҳарорат пасайиши ва ёғингарчиликлар кузатилишидан огоҳлантирган эди.
Шунингдек, 5-6 октябрь кунлари республиканинг айрим ҳудудларида туман тушиши мумкинлиги маълум қилинди.






























Изоҳлар 0
…