Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошди

2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39 миллион 535 минг 225 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Кўрсаткич аҳолини рўйхатга олиш натижалари ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилган.
Ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда, мамлакат аҳолиси 692,2 минг кишига кўпайган. Бу 1,8 фоизлик ўсишни англатади.
Ҳудудлар кесимида энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида қайд этилган. Бу ерда 4 миллион 462 минг 783 киши истиқомат қилади. Фарғона вилояти 4 миллион 293 минг 1 киши билан иккинчи ўринда турибди.
Аҳоли сони бўйича кейинги ўринларни қуйидаги ҳудудлар эгаллаган:
• Тошкент вилояти: 3 799 043 киши
• Қашқадарё вилояти: 3 746 228 киши
• Андижон вилояти: 3 574 464 киши
• Тошкент шаҳри: 3 278 512 киши
• Наманган вилояти: 3 190 767 киши
• Сурхондарё вилояти: 3 030 030 киши
• Қорақалпоғистон Республикаси: 2 166 044 киши
• Хоразм вилояти: 2 162 068 киши
• Бухоро вилояти: 2 125 129 киши
• Жиззах вилояти: 1 545 176 киши
Аҳоли сони энг кам ҳудуд Сирдарё вилояти бўлиб, бу ерда 965,4 минг киши яшайди.































Изоҳлар 0
…