Ўзбекистонда 1 кг палов тайёрлаш таннархи қанча? Энг қиммат ва энг арзон ҳудудлар...

Ўзбекистонда 1 кг палов тайёрлаш таннархи қанча? Энг қиммат ва энг арзон ҳудудлар...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 2026-йил сентябр ойида Ўзбекистонда 1 кг палов тайёрлаш учун хомашё қиймати 111 минг сўмдан 132 минг сўмгача бўлди.
  • Энг қиммат палов Тошкент шаҳрида (132 625 сўм), энг арзони эса Қорақалпоғистон Республикасида (111 955 сўм) қайд этилди.
  • Бу кўрсаткичлар уйда тайёрлаш учун сарфланадиган маҳсулотларнинг соф қийматини ифодалайди.

Ўзбек дастурхонининг шоҳ таоми бўлмиш миллий паловни уй шароитида тайёрлаш харажатлари қанчага тушади? Миллий статистика қўмитаси 2026 йилнинг сентябрь ойи якунлари бўйича ҳудудлар кесимида бир килограмм палов тайёрлаш учун зарур хомашёлар қийматини ҳисоблаб чиқди.

Таҳлилларга кўра, республика бўйича 1 кг ош пишириш учун кетадиган харажатлар ҳудудлар бўйича 111 минг сўмдан 132 минг сўмгача бўлган оралиқни ташкил этмоқда. Энг қиммат кўрсаткич Тошкент шаҳрида, энг арзон қиймат эса Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди.

Ҳудудлар рейтинги: Қаерда қиммат, қаерда арзон?

Ҳудудлардаги озиқ-овқат бозорларидаги нарх-наводан келиб чиқиб, 1 кг паловнинг маҳсулот қиймати қуйидагича тақсимланди:

  • Энг қиммат учлик: Рўйхатнинг юқори поғоналарини Тошкент шаҳри (132 625 сўм), Фарғона вилояти (129 142 сўм) ва Тошкент вилояти (126 786 сўм) банд этди;

  • Ўрта поғоналар: Самарқанд (125 828 сўм), Қашқадарё (124 515 сўм), Сурхондарё (123 762 сўм), Бухоро (123 248 сўм), Навоий (123 110 сўм), Хоразм (122 563 сўм), Наманган (121 679 сўм) ва Жиззах (121 331 сўм) вилоятларида харажат 121–125 минг сўм атрофида бўлмоқда;

  • Энг арзон ҳудудлар: Сирдарё вилояти (117 600 сўм), Андижон вилояти (118 112 сўм) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (111 955 сўм) палов маҳсулотлари нархи энг мақбул бўлган манзиллар сифатида қайд этилди.

Ҳисоб-китоб мезони: 1 кг палов учун қанча маҳсулот керак?

Статистика қўмитаси мазкур қийматларни муайян стандарт рецепт асосида, бозорлардаги ўртача истеъмол нархларини инобатга олган ҳолда шакллантирган:

  • Мол гўшти: 700 грамм;

  • Гуруч («Лазер» нави): 1 килограмм;

  • Сабзи: 1 килограмм;

  • Кунгабоқар ёғи: 0,3 литр;

  • Пиёз: 300 грамм;

  • Нўхат: 100 грамм;

  • Зира: 10 грамм;

  • Ош тузи: 20 грамм.

Мутасаддиларнинг алоҳида эслатиб ўтишича, ушбу келтирилган рақамлар умумий овқатланиш муассасалари (ошхоналар ва чойхоналар)да тайёр ҳолда сотилаётган бир килограмм палов нархини эмас, балки айнан уни уйда тайёрлаш учун сарфланадиган хомашё маҳсулотларининг соф қийматини ифодалайди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар