Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш 4,6 фоизга ошди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–август ойларида 811,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,6 фоизга кўп.
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси мамлакатда ёқилғи-энергетика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 8 ойлик маълумотларни эълон қилди.
Ҳисобот даврида бошқа асосий энергетика ресурслари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича бўлди:
• Дизель ёқилғиси — 834,3 минг тонна;
• Табиий газ — 24,2 млрд куб метр;
• Кўмир — 4,4 млн тонна;
• Газ конденсати — 648,3 минг тонна;
• Нефть — 425 минг тонна.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажмида йиллик ўсиш 4,6 фоизни ташкил этган.

























Изоҳлар 0
…