Бир килограмм палов қайси ҳудудда энг қимматга тушмоқда?

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ўзбекистонда 2026 йил октябр ойи учун эълон қилинган «Палов индекси»га кўра, бир килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар қиймати энг қиммат Тошкент шаҳрида 134 146 сўмни, энг арзон Қорақалпоғистон Республикасида эса 113 356 сўмни ташкил этди.
- Мазкур ҳисоб-китоблар палов тайёрлаш учун зарур бўлган гуруч, мол гўшти, сабзи, пиёз, кунгабоқар ёғи, нўхат, зира ва туз нархлари асосида шакллантирилган.
Ўзбекистонда севиб истеъмол қилинадиган миллий таом — паловнинг бир килограммини тайёрлаш қанчага тушиши маълум бўлди. Миллий статистика қўмитаси 2026 йил октябрь ойи учун «Палов индекси»ни эълон қилди. Ҳисоб-китобларга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида, энг арзони эса Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган.
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, октябрь ойида бир килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган маҳсулотларнинг ҳисобланган қиймати Тошкент шаҳрида 134 146 сўмни ташкил этган. Бу мамлакат ҳудудлари орасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Аксинча, энг паст қиймат Қорақалпоғистон Республикасида кузатилган бўлиб, бу ерда бир килограмм палов тайёрлаш 113 356 сўмга баҳоланган.
Ҳудудлар кесимида бир килограмм паловнинг ҳисобланган қиймати:
Қорақалпоғистон Республикаси — 113 356 сўм;
Андижон вилояти — 119 239 сўм;
Бухоро вилояти — 124 523 сўм;
Жиззах вилояти — 122 467 сўм;
Қашқадарё вилояти — 125 760 сўм;
Навоий вилояти — 123 925 сўм;
Наманган вилояти — 122 459 сўм;
Самарқанд вилояти — 126 747 сўм;
Сурхондарё вилояти — 125 231 сўм;
Сирдарё вилояти — 118 194 сўм;
Тошкент вилояти — 127 769 сўм;
Фарғона вилояти — 130 411 сўм;
Хоразм вилояти — 123 885 сўм;
Тошкент шаҳри — 134 146 сўм.
Қайд этилишича, мазкур ҳисоб-китобларни амалга оширишда палов тайёрлаш учун зарур бўлган асосий масаллиқлар нархи инобатга олинган. Жумладан, бир килограмм гуруч, 700 грамм мол гўшти, бир килограмм сабзи, 300 грамм пиёз, 300 миллилитр кунгабоқар ёғи, 100 грамм нўхат, 10 грамм зира ҳамда 20 грамм туз қиймати ҳисобга киритилган.
Шунингдек, жорий кўрсаткичларни аввалги давр билан таққослаш ҳам қизиқ натижаларни кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, 2026 йил июнь ойида бир килограмм палов тайёрлашнинг ҳисобланган қиймати Тошкент шаҳрида 126 807 сўм, Фарғона вилоятида 123 759 сўм, Қорақалпоғистон Республикасида эса 105 215 сўмни ташкил этган эди.
Маълумот учун, «Палов индекси» Ўзбекистонда 2020 йил январь ойидан буён юритиб келинмоқда. Ушбу кўрсаткич палов тайёрлаш учун ишлатиладиган маҳсулотлар нархи асосида шакллантирилади.
Муҳим жиҳати шундаки, эълон қилинган рақамлар ҳудудларда ресторан, ошхона ёки бошқа умумий овқатланиш масканларида сотилаётган тайёр паловнинг нархини англатмайди. Улар фақат бир килограмм палов тайёрлаш учун зарур масаллиқларнинг ҳисобланган қийматини ифодалайди.






























Изоҳлар 0
…