Ўзгидромет эртанги об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Ўзгидромет эртанги об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Ўзгидромет 10 октябрь, шанба куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида эртага ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Пойтахтда ҳарорат кечаси 12–14 даража илиқ, кундузи эса 25–27 даража бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар