Ўзбекистонда октябрь совуқ ҳаво билан бошланади

Ўзбекистонда октябрь совуқ ҳаво билан бошланади

Ўзбекистонда октябрь ойи ўзгарувчан ва салқин об-ҳаво билан бошланиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 1 октябрь куни мамлакатнинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик кучлироқ бўлиши прогноз қилинган. Баланд тоғли жойларда ҳарорат пасайиши ортидан ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

2–4 октябрь кунлари республика ҳудудининг аксар қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Бу даврда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши тахмин қилинмоқда.

Бироқ 4 октябрдан шимоли-ғарбий ҳудудларга совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши мумкин. 5–7 октябрь кунлари эса ушбу ҳаво массаси мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалиши прогноз қилинган.

Шу тариқа, октябрь ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистонда ҳаво бир неча бор ўзгариши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар