16:40 / 22.01.2018
9 304

Ўлган аёл тобутда фарзанд кўрди

Ўлган аёл тобутда фарзанд кўрди
Жанубий Африканинг Мбизан шаҳрида яшовчи аёл ўлгандан кейин фарзанд кўрди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Бу ҳақда дафн бюроси ходимлари маълумот берган. Беш фарзанднинг онаси бўлган 33 ёшли Номвелисо Номасонто Мдойи (Nomveliso Nomasonto Mdoyi) нинг жасади тобутга жойлаштирилган. Дафн маросими олдидан дафн қилиш бюроси ходимлари тобутнинг ичида чақалоқ борлигини кўришган.

“Мен дафн қилиш ишлари билан 20 йилдан бери шуғулланиб келаман. Бироқ ўлгандан кейин фарзанд кўрган аёлни илк маротаба кўришим. Бундан даҳшатга тушдим”, деди ходимлардан бири.

Маълум бўлишича, аёл вафот этганда қорнида 9 ойлик ҳомиласи бўлган. Ўлик туғилган чақалоқ онаси билан бир тобутда дафн этилди. Мутахассисларнинг айтишича, аёл ўлгандан кейин мушаклар қисқариши натижасида “бола туғилган”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўлган аёл тобутда фарзанд кўрди