21:49 / 13.07.2018
4 680

Дональд Трамп Владимир Путинни рақиб, бироқ душман эмас дея атади

Дональд Трамп Владимир Путинни рақиб, бироқ душман эмас дея атади
Дональд Трамп баёнот бериб Владимир Путин ўзи учун рақиб, аммо душман эмаслигини айтди. АҚШ президенти тез орада Россия президенти билан бўлиб ўтадиган учрашуви ҳақида журналист томонидан берилган саволга жавоб берар экан шундай деди. «У менинг дўстим эмас – мен уни яхши билмайман, аммо у менинг душманим эмас – у шунчаки Россия президенти», – деди Трамп.

Америка раҳбари шу билан бирга Путин эҳтимол дўст бўлиб қолиши мумкинлигини таъкидлади, ҳамда Россия президенти билан учрашув Европа бўйлаб ташрифи давомидаги энг енгили бўлишига умид билдирди. Трампнинг айтишича бўлажак учрашувдан НАТО бўйича иттифоқчилар хурсанд бўлган.

Қрим Россиянинг бир қисми эканини тан олиш борасидаги саволга жавоб берган Трамп яна бир бор ярим оролнинг аннексияси ўтмишдоши Барак Обаманинг ҳукмронлиги даврида бўлиб ўтганлигини эслатиб ўтди. «Мен шундай бўлишига йўл қўярмидим? Йўқ, йўл қўймасдим. Энди Қрим билан нима бўлишини, мен айта олмайман. Мен Қрим билан боғлиқ вазиятдан қониқмайман», –деди Трамп.

Росия ва АҚШ президентларининг учрашуви 16 июл куни Хельсинкида бўлиб ўтади. Владимир Путин ва Дональд Трамп икки томонлама ҳамкорлик, қуроллар устидан назорат, Суриядаги мажаролар, шунингдек Украинадаги вазиятни муҳокама қилади.

Манбач: Tnews.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп Владимир Путинни рақиб, бироқ душман эмас дея атади