Hyundai Elantra 2026 Хитойда сотувга чиқди: Нархлар ва асосий ўзгаришлар

Hyundai Elantra 2026 Хитойда сотувга чиқди: Нархлар ва асосий ўзгаришлар

Hyundai компанияси Хитой бозорида янгиланган Элантра 2026 седанининг сотувларини расман бошлади. Янги модел харидорларга уч хил комплектацияда таклиф этилмоқда. Автомобилнинг нархи танланган версиясига қараб 100 мингдан 124 минг юангача (тахминан 13 800 дан 17 100 долларгача) этиб белгиланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ташқи кўриниш нуқтаи назаридан 2026-йилги модел аввалги версиядан деярли фарқ қилмайди. Элантра ўзининг бренд услубидаги кенг радиатор панжараси ва орқа қисмдаги чироқларни бирлаштириб турувчи ягона светодиодли чизиқни сақлаб қолган. Автомобилнинг ўлчамлари ўзгаришсиз қолган: узунлиги 4720 мм, кенглиги 1810 мм ва баландлиги 1415 мм бўлиб, ғилдирак базаси 2720 мм ни ташкил этади.

Салон қисмида олд панелда иккита экран жойлашган. Бошланғич ва ўрта комплектацияларда 8 дюймли рақамли асбоблар панели ўрнатилган бўлса, энг юқори версияда ушбу экраннинг диагонали 10,25 дюймни ташкил қилади. Шунингдек, Hyundai жиҳозлар рўйхатига бироз ўзгартиришлар киритган. Хусусан, ГЛХ Элите комплектациясидан навигация ва рул иситиш тизими каби айрим функциялар олиб ташланган, бироқ энди барча версиялар USB-C портлари билан таъминланган.

Техник хусусиятларига кўра, барча Hyundai Elantra 2026 моделлари 1,5 литрли атмосфера двигатели билан жиҳозланган. Ушбу двигател 115 от кучи ва 143,9 Нм айланиш моментини тақдим этади. Трансмиссия сифатида эса анъанавий вариатордан фойдаланилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар