Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг маъмурияти «Maybach S600L» русумидаги 25 та автомобилни кимошди савдосига қўйди.
Машиналарнинг барчаси зирҳланган бўлиб, 13 таси 2009 йили, қолганлари эса 1995 йили ишлаб чиқарилган. Кимошди савдоси Туркманистон давлат товар-хомашё биржасининг порталида бўлиб ўтади.
2009 йили ишлаб чиқарилган хориж автомобиллари 75,5 минг АҚШ долларига, 1995 йилда ишлаб чиқарилганлари эса ундан икки баробар арзонроққа, яъни 25,1 минг АҚШ долларига баҳоланган.
«Туркманистон солномаси» нашрининг қайд этишича, сотувга қўйилган автомобиллар Туркманистонга расмий ташриф билан келган хорижий мамлакатларнинг раҳбарларини олиб юрган.
Туркманистон етакчисининг ўзи эса умуман бошқа автомобиллардан фойдаланади. Дарвоқе, у кўпинча машинани ўзи ҳайдайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди