Фото: AP Photo
Twitter’ни сотиб олиш бўйича компания раҳбарияти билан келишувга эришган дунёдаги энг бой одам Илон Маск АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг Twitter’даги аккаунтини блокдан чиқаришга тайёрлигини айтди.
«Мен тақиқни олиб ташлаган бўлардим — лекин ҳали Twitter’нинг эгаси эмасман», — деди Маск Financial Times анжуманида.
«Дональд Трампнинг аккаунтини блоклаш нотўғри бўлган деб ўйлайман. Фикримча, бу хато, чунки бу мамлакатдагиларнинг аксариятининг кўнглини қолдирди ва якунда барибир Дональд Трампни сайлов ҳуқуқидан маҳрум этгани йўқ», — деди Маск.
Бизнесменнинг фикрича, Трамп аккаунтининг блокланиши ўнглар орасида собиқ президентнинг овозини кучайтирган. «Шунинг учун бу ахлоқий жиҳатдан нотўғри ва мутлақо аҳмоқликдир», — дея қўшимча қилди Маск.
2021 йилнинг январида Трампнинг тарафдорлари президентлик сайловларининг якуний натижаларидан норози бўлиб АҚШ Конгресси йиғилган Капитолий биносига ҳужум уюштирганидан кейин, Twitter Трампнинг аккаунтини бир умрга блоклаб қўйган эди. Ўша тартибсизликлар оқибатида Капитолийнинг хавфсизлик ходими билан биргаликда, беш киши ҳалок бўлган. Facebook, Instagram ва Twitter ижтимоий тармоқлари Трамп ўз хабарларида тартибсизликларни қўллаб-қувватлаган деб ҳисоблаган.
2022 йилнинг 25 апрелида Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Twitter директорлар кенгаши билан компанияни 44 миллиард долларга ёки ҳар бир акция учун 54,2 долларга сотиб олишга келишиб олди. Дастлаб директорлар кенгаши келишувга тўсқинлик қилишга уринган, бироқ акциядорлар босими остида миллиардер билан учрашган.
Оқ уй Илон Маск Twitter’ни сотиб олганидан сўнг собиқ президент Дональд Трампнинг ушбу ижтимоий тармоққа қайтишидан хавотир билдирган эди. Трампнинг ўзи CNBC телеканалига Маск платформани сотиб олганидан кейин ҳам Twitter’га қайтмаслигини айтган. У ўзи ҳомийлиги остида яратилган TRUTH ижтимоий тармоғида қолишни режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда