Урушнинг етмиш саккизинчи куни тугади. The Wall Street Journal Киев вилоятининг Мотижин ва Ясногородка қишлоқлари ўртасидаги «ўлим йўли» ҳақида ёзди — у ерда 37 кишининг жасади топилган. «Азов» полки қўмондони ўринбосари Святослав Паламарнинг айтишича, Мариуполдаги «Азовсталь» заводи ҳудудида тинч аҳоли қолмаган — уларни эвакуация қилишга муваффақ бўлинган. Украина расмийлари россиялик асирларни «Азовсталь»нинг ярадор ҳимоячиларига алмашишга тайёрлигини билдирди. Meduza 12 май куни уруш зонасидан олинган суратларини жамлади.
Пилипчатино, Донецк вилояти
Пилипчатино осмонидаги ракета излари. Ҳозирда Донбассда фаол ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда.
Фото: AFP
Пилипчатинодаги уйнинг отишмалардан кейинги кўриниши.
Фото: AFP
Харьков
Уруш пайтида бомба бошпанаси сифатида фойдаланилаётган метро станцияси. Харьков яқинида Украина қўшинларининг муваффақиятли ҳужуми давом этмоқда.
Фото: AP Photo
Станциялардан бирида метро вагонидаги қизча.
Фото: AP Photo
Камишеваха, Запорожье вилояти
Маҳаллий аҳоли ҳужум остида қолган уйини тозаламоқда. Запорожье маъмурияти маълумотларига кўра, аҳоли турар жойларини ўққа тутиш вақтида камида бир киши ҳалок бўлган.
Фото: Reuters
Уйи ўққа тутилган кекса аёл, Камишеваха
Фото: Reuters
Киев
Киев марказида скутерда кетаётган ёшлар. Шаҳар мэри Владимир Кличко ҳозирча шаҳарга қайтмоқчи бўлганлар хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украина пойтахти ҳамон «Россиянинг асосий нишони».
Фото: EPA
Киевликлар автомобилини ёнилғи қуйиш шохобчасига итариб бормоқда. Украинада жиддий ёнилғи тақчиллиги мавжуд. Киевда ёнилғи қуйиш шохобчаларининг ярми аллақачон ёпилган.
Фото: EPA
Мариупол
Мариуполда ўққа тутилиб вайрон бўлган уй. Шаҳар рус қўшинлари томонидан ишғол қилинган, аммо украиналик ҳарбийлар «Азовсталь» заводи ҳудудини ўзида сақлаб турибди.
Фото: «ТАСС»
Рубижной, Луганск вилояти
Шаҳар кўчаларидан биридаги қабрлар. Рубижной «Залқ коменданти» «РИА Новости»га маълум қилишича, шаҳар Луганск назорати остида, аммо жанглар давом этмоқда.
Фото: «ТАСС»
Маҳаллий аҳолига егулик тарқатиш жараёни.
Фото: «ТАСС»
Шаҳарнинг кўриниши
Фото: «ТАСС»
Днепр
Қуёш ботиши пайтида сайр қилаётган жуфтлик. Ҳозирда Днепрда Украинанинг бошқа вилоятларидан келган 90 мингга яқин қочоқ истиқомат қилмоқда
Фото: Scanpix Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар