10:08 / 25.05.2022
953

Туркия Украинада «тиббий йўлак» ташкил этишни таклиф қилмоқда

Туркия Украинада «тиббий йўлак» ташкил этишни таклиф қилмоқда
Фото: «UNIAN»
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Украинада беморлар ва ярадорларни жанговар зоналардан эвакуация қилиш учун тиббий йўлак ташкил этишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фахриддин Кожи Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 75-сессиясида маълум қилди.

Туркия тегишли ташкилий масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирди.

«Россия—Украина можароси мобайнида Туркия минтақага ўзининг гуманитар ёрдамини, биринчи навбатда, дори-дармон ва тиббий буюмларни жўнатди. Ҳозир айниқса, беморлар ва ярадорларни эвакуация қилиш учун хавфсиз тиббий коридор яратиш зарур. Туркия эвакуация ва тиббий ёрдам масалаларида ўзига боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қилишга тайёр», — деди Кожи.

Туркия вазири ЖССТ бошчилигидаги халқаро ҳамжамиятни ушбу таклифни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Россия Украинада «махсус ҳарбий операцияни» бошлаганидан бери Туркия Москва ҳамда Киев ўртасидаги урушга барҳам бериш учун воситачилик қилишга уринмоқда. Туркия президенти бир неча марта Украина ва Россия давлат раҳбарлари Владимир Зеленский ҳамда Владимир Путиннинг учрашувини ташкиллаштиришга интилган.

11 апрелда Эрдўғон Туркиянинг Россия ва Украина низосини тўхтатиш учун барча шарт-шароитларни ҳозирлашга тайёрлиги, икки давлат ўзаро низони музокаралар билан ҳал этиши кераклигини таъкидлаган. 30 апрелда Туркия давлат раҳбари Анқаранинг БМТ бошчилигидаги гуруҳ билан биргаликда Украинага гуманитар ёрдам тақдим қилишга тайёрлигини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия Украинада «тиббий йўлак» ташкил этишни таклиф қилмоқда