Истеъфога чиқишини эълон қилган Британия бош вазири Борис Жонсон сиёсатни тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея ёзади “The Telegraph” нашри.
Нашр манбаларига кўра, Жонсон ҳозирча депутатлик мандатидан воз кечмоқчи эмас, бироқ айни пайтда ўзидан олдинги бош вазир Тереза Мэй каби жамоатлар палатасида қолиш-қолмаслигига ишончи комил эмас.
Таъкидланишича, Жонсон унга 2016 йилгача даромад келтирган публицистик фаолиятига ва маъруза ўқишга қайтиши мумкин. Манбалардан бири Жонсон бу ҳақда шу дам олиш кунлари ўйлаб кўришини айтган. Ҳозирча у бирор бир қарор қабул қилгани ёки йўқлиги маълум эмас.
Апрель ойида Жонсон коронавирус пандемияси даврида Даунинг-стритдаги базмлар билан боғлиқ жанжалларга қарамай, у бош вазир курсисида қолиши ва 2024 йилга белгиланган навбатдаги парламент сайловларида қатнашиши мумкинлигига ишонч билдирган эди.
Бироқ 7 июль куни, Британия ҳукумати аъзоларининг оммавий истеъфога чиқиши ортидан, у консерваторлар партияси раҳбари ва бош вазир лавозимларини тарк этишини эълон қилди. Жонсон партия янги етакчини сайламагунча ўз лавозимида қолади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди