date
views 1 171

Қозон шаҳрида 17 яшар қиз военкоматни ёқиб юборишга уринди

Қозон шаҳрида 17 яшар қиз военкоматни ёқиб юборишга уринди
Кеча 3 октябрь куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида 11 синф ўқувчиси Қозон Совет тумани ҳарбий комиссарлиги биносига махсус тайёрланган идишни ташлаб ўт қўймоқчи бўлди. Бу ҳақда Московский комсомолец газетаси хабар берди.

Битирувчи синф ўқувчиси бўлган қиз полиция томонидан тутиб кетилган. Полиция бўлимидаги сўроқ пайтида у ҳарбий комиссариатни урушга ва мобилизацияга қарши бўлгани учун ёқиб юбормоқчи бўлганини айтган.

Ҳарбий сафарбарлик эълон қилинганидан буён ўтган икки ҳафта ичида Россиянинг турли жойларида ўндан ортиқ военкомат ва ҳокимият биноларига ўт қўйишга уриниш ҳолатлари кузатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозон шаҳрида 17 яшар қиз военкоматни ёқиб юборишга уринди