
Фото: BBC
Покистоннинг Кватта шаҳрида яшовчи 52 ёшли Сардоржон Муҳаммадҳон Хилжий олтмишинчи марта ота бўлди, деб хабар берди BBC News.
Эркак мутахассислиги бўйича шифокор, ўз клиникасига эга. У уч нафар аёлга уйланган. У янада кўпроқ фарзанд кўриш учун тўртинчи хотин олишни режалаштирмоқда ва дўстларидан келин топишда ёрдам сўраган.
Хилжий сўзларига кўра, аввал у юз нафар фарзанд кўришни режалаштирган эди. Бироқ кейинчалик фикрини ўзгартирган, чунки мамлакатда кун кўриш жуда қимматга тушади.
Кўп фарзандли ота саёҳат қилишни ёқтиришини айтди. Аммо фарзандларининг барчасини машинага сиғдира олмаслигидан нолиди. У ҳукуматдан автобус берилишига умид қилмоқда.
Покистон дунёдаги аҳолиси кўп мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ушбу давлатда 220 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар