
Саудиялик астронавт аёл Райана Барнави
Фото: Twitter
Саудия Арабистони 2023 йилнинг баҳорида биринчи аёл астронавтини коинотга жўнатади. Бу ҳақда Саудия Арабистони ахборот агентлиги (СPА) хабар берди.
Қайд этилишича, Axiom-2 миссияси доирасида саудиялик Райана Барнавидан ташқари астронавт Али Ал-Карни ҳам Халқаро космик станцияга боради.
NASA маълумотларига кўра, парвозни агентликнинг собиқ астронавти ва ХКСнинг биринчи аёл қўмондони Пегги Уитсон бошқаради, тадбиркор Жон Шоффнер учувчи сифатидаги вазифаларни бажаради.
Ахиом-2 миссияси доирасида хусусий астронавтлар SpaceX Crew Dragon космик кемасида станцияга бориши режалаштирилган. Улар ХКСда ўн кун қолиб, доимий экипаж билан бирга ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Axiom-1 тижорий космонавтларнинг биринчи миссияси 2022 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган. Ҳар бир аъзо учун парвоз нархи 55 миллион долларга баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар