date
views 350

«Бишкек-Ўш» шаҳарларини боғловчи тоғ йўлида қор кўчкиси туфайли тирбандлик юзага келди

«Бишкек-Ўш» шаҳарларини боғловчи тоғ йўлида қор кўчкиси туфайли тирбандлик юзага келди
Бугун Қирғизистоннинг«Бишкек-Ўш» шаҳарларини боғловчи тоғли автомобиль йўлида қор кўчкиси сабаб 3 км дан узун тирбандлик юзага келди.

Маълумотларга кўра, қор кўчкиси бугун соат 9:30 атрофида «Бишкек-Ўш» автомобиль йўлининг 223-километрида (Шаршара участкаси) тушган.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар берича, Жалолобод вилоятида учта қор кўчиши содир бўлган.

Транспорт ва коммуникациялар вазири Тилек Текебаев қор кўчкиси автомобиль йўлининг 243-километрида ҳам тушганини айтди. Воқеа жойида йўлчилар ва Транспорт вазирлигининг техникалари ишламоқда.

Қор кўчкиси туфайли барча транспорт турлари учун ҳаракат вақтинча чекланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Бишкек-Ўш» шаҳарларини боғловчи тоғ йўлида қор кўчкиси туфайли тирбандлик юзага келди