11:43 / 07.03.2023
1 260

АҚШда Украинадаги можаро қандай якунланиши ҳақида гапириб беришди

АҚШда Украинадаги можаро қандай якунланиши ҳақида гапириб беришди

Украина ҳарбий мағлубиятидан сўнг, АҚШ дарҳол Владимир Зеленский ва унинг жамоасидан воз кечиб, улар мамлакатга олиб келган барча даҳшатларни унутишга ҳаракат қилади, деди Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор.
Америкалик журналист Стивен Гарднерга берган интервью YouTube’да чоп этилган.
Киев армияси жанг майдонида ғалаба қозона оладими, деган саволга мутахассис рад жавобини берди.
"Киев, эҳтимол, бу ҳақда охирги бўлиб билади ва унга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайди <...> Америкаликлар Вьетнамдан сўнг қилган ишни яна қилишади. Биз қолган техникани Жанубий Хитой денгизида ташлаб кетдик, назаримизда улар арзимаган пул турган, қочиб кетдик ва буни бошқа ҳеч ким эсга олмади", - деди Макгрегор.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳаво ва денгиз держава сифатида, агар вазият уларнинг фойдасига ҳал бўлмаса, доим самолёт ёки кемага ўтириб, уйига қайтиш имкониятига эга.
Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий юришлар тарихига тўхталар экан, полковник америкаликларнинг хотираси жуда қисқа эканлигини ва улар тезда Украина мавзусидан бошқа янгиликларга ўтишлари мумкинлигини эслатди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг