Полша Европадаги энг йирик қуруқлик армиясини шакллантирмоқда. Бу Россия таҳдиди ошиб бораётган шароитда, сўнгги 50 йилдаги энг катта қайта қуролланишдир. Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашри ёзди.
Қайд қилинишича, Полша расмийлари Ялпи ички маҳсулотининг 4 фоизини мудофаага сарфлаш ниятида, бу НАТО ташкилотининг ўртача стандартларидан икки баравар кўп.
Бундан ташқари, Полшани модернизация қилиш дастури Жанубий Кореядан мингта танк, АҚШдан 250 та танк, 600 та ўзиюрар гаубица, 18 та HIMARS ракета мосламаси, 288 та ракета тизими (MLRS) ва Жанубий Кореядан 48 та FA-50 жанговар самолётлари, шунингдек, 96 та AH-64E Apache вертолётларини сотиб олишни назарда тутади.
Умумий ҳисобда Полша 2035 йилгача 117 миллиард долларлик қуролга буюртма берган. 2023 йил учун мудофаа бюджети эса максимал 26 миллиард долларни ташкил этади. Бундан ташқари, Полша ҳарбийлар сонини икки баробарга, 300 минг кишигача ошириш ниятида.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)