Хитой Хабаровскни Болига, Благовешенскни Хайланпаога, Владивостокни Хайшэнвайга ўзгартириб, шунингдек, Россиянинг бошқа шаҳарлари номи ўзгартирилган ҳолда ёзилган географик харита суратини эълон қилди.
Хитой табиий ресурслар вазирлиги хариталар топонимияси бўйича янги қоидаларни эълон қилган. Узоқ Шарқ шаҳарлари энди русча эмас, хитойча номланади. Бу ҳудудлар Хитойда 19-аср охири ва 20-аср бошларида Россия томонидан "босиб олингани" айтилади.
Янги директивага кўра, Владивосток Хайшэнвай (Трепанг кўрфази), Хабаровск эса Боли ва Сахалин ороли Куедао деб номланади.
Таъкидлаш керак, рўйхатда хитойча ном олган Россиянинг 8 та шаҳри ва ҳудуди мавжуд. Уссурийск — Шуанчэнцзи, Благовешченск — Хайланпао, Нерчинск — Нибучу, Николаевск-на-Амур — Мяоцз, Станово тизмаси — Вайсина анлинг, Сахалин — Кведао шулар жумласидандир.