Шимолий Қозоғистон вилояти полицияси интернетда бир гуруҳ одамлар “Петропавловск шаҳри ва Шимолий Қозоғистон вилояти халқ кенгаши” деб аталадиган ташкилотга бирлашгани эълон қилинган видео тарқалгач, мазкур иш юзасидан тергов бошлади. Бу ҳақда Озодлик радиосининг қозоқ хизмати хабар берган.
Видеода сўзга чиққанлар ўзларини “Петропавловск шаҳрининг меҳнаткаш аҳолиси” деб таништириб, “мол-мулкимиз ва ресурсларимизни бошқариш тизимининг барча асосчилари ва ходимларига ишончсизлик билдирамиз”, дейишган. Улар келтираётган сабаб шуки “халқ ҳаёти учун ноқулай шароитлар яратилиши туфайли” “Қозоғистон Республикаси корпорацияси”нинг ҳуқуқий асоси қалбакилаштирилган.
“Биз, халқ, ўз мустақиллигимиз ва суверенитетимизни эълон қиламиз”, деди улар. Бундан ташқари, улар "Суверен Қозоғистон ССРнинг бузилмас ҳудудий яхлитлигини" эълон қилдилар.
Гуруҳ 19 март куни Инстаграмдаги саҳифасида Петропавловскда “шаҳар халқ кенгашини қайта қуриш”га бағишланган 19 кишидан иборат йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида эълонлар жойлаштирди. Йиғилишда “раис” сайланди, “декларация”, “низом”, “рамзлар ва муҳр” лойиҳаси тасдиқланди, қарорлар “баённома билан расмийлаштирилди”.
“Озодлик” радиоси қозоқ хизматининг қайд этишича, “халқ кенгаши” ҳақидаги маълумотлар Қозоғистондаги парламент сайловлари натижалари номзодлар томонидан танқидлар фонида тарқалди. “Халқ кенгаши” ҳақидаги постлар маҳаллий Telegram каналларида муҳокамаларга сабаб бўлди, баъзи фойдаланувчилар ушбу гуруҳнинг ҳаракатларини сепаратизм, дея баҳолашди. Гуруҳ аъзоларининг ўзлари эса Қозоғистон яхлитлигига тажовуз қилингани ҳақидаги даъволарни ва “қўшни ва бошқа мамлакатларда” тақиқланган ҳар қандай жамоалар билан алоқалар ҳақидаги хабарларни рад этди.
Қўшни Россия ҳудудида ҳам ўзларини СССР трафдорлари деб ҳисоблайдиган ва замонавий Россиянинг мавждлигини тан олмайдиган бир неча гуруҳлар мавжуд. Кўпинча улар Россиянинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тан олишдан бош тортишади. Россияда улар кўпинча экспретизм учун таъқиб қилинишади.
Шимолий Қозоғистон виляоти полицияси бошқармаси КазТАГ агентлигига бошлангани ҳақида маълум қилди. Ушбу маълумот бизда Шимолий Қозоғистон вилояти ИИБда қайд этилган, ҳозирда тезкор тадбирлар ўтказилмоқда”, дейилади хабарда. Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Бош прокуратура ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)