date
views 8 189

Индонезияда сув тошқини оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Индонезияда сув тошқини оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг марказидаги Ява оролида юз бераётган сув тошқинлари туфайли ҳалок бўлганлар сони 31 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 19 кишини қидириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Франс Пресс асосида “Кун” хабар беради.

Бундан олдин қурбонлар сони 24 киши, бедарак кетганлар сони 26 нафарлиги айтилганди.

"Айни вақтда биз 31 кишининг жасадини топдик. Яна 19 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда", дея маълумот берган мамлакат фавқулодда вазиятлар бўйича агентлик вакили Сутото Пурво Нугхрохо.

Ҳукумат кўчирилганларни жойлаштириш учун махсус марказлар ташкил қилган. Махсус хизматлар вакиллари йўлларни қулаган даратхтларда ва сув тошқинларидан кейин пайдо бўлган тошлардан тозалаш ишлари билан шуғулланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда сув тошқини оқибатида 30 киши ҳалок бўлди