18:50 / 15.08.2023
705

Шойгу: Украинанинг ҳарбий ресурси деярли тугади

Шойгу: Украинанинг ҳарбий ресурси деярли тугади

Киевнинг ҳарбий ресурс захиралари деярли тамом бўлган. Ғарб мамлакатлари ҳар томонлама ёрдам кўрсатаётганига қарамай, Украина Қуролли кучлари (УҚК) натижаларга эриша олмаяпти. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу халқаро хавфсизлик бўйича XI Москва анжуманида маълум қилди.
Ғарбнинг ҳар томонлама ёрдамига қарамай, УҚК натижаларга эриша олмаяпти. Ҳаддан зиёд мақталган стратегик қарши ҳужум бунга мисол. Жанговар ҳаракатларнинг дастлабки натижалари Украинанинг ҳарбий ресурси деярли тугаганини кўрсатмоқда”, - деди Шойгу.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Киевга ёрдам бериш шиори остида дунёдаги ҳамкорларининг қурол-яроғ омборларини бўшатмоқда, бу билан ўзининг мудофаа-саноанти мажмуаси маҳсулотларини сотиш учун йўл очмоқда.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шойгу: Украинанинг ҳарбий ресурси деярли тугади