date
views 149

Ҳиндистонда кўприк қулаб, камида 17 киши ҳалок бўлди

Фото: APА

Ҳиндистонда Аижал тоғлари яқинидаги Мизорам штатида қурилаётган темирйўл кўпригининг қулаши оқибатида 17 нафар ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб, DW хабар берди.

“Бугун Аижал яқинидаги Сайрангда устидан темирйўл ўтказилаётган кўприк қулаб тушди. Камида 17 ишчи ҳалок бўлди: қутқарув ишлари давом этмоқда”, — деди штат бош вазири.

Полиция маълумотларига кўра, қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин, чунки вайроналар остидан ҳали жасадларнинг ҳаммаси топилмаган.

Кўприк қулаган вақтда қурилиш майдонида 35-40 киши бўлган.

Ҳодиса сабаблари ҳақида хабар берилмаган. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг офиси ҳалок бўлганларнинг қариндошларига 200 минг рупий (2 200 евро) ва жабрланганларга 50 минг рупий (550 евро) тўлашга ваъда берди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда кўприк қулаб, камида 17 киши ҳалок бўлди