21:50 / 20.10.2023
124

Байден Исроилга 10 миллиард доллардан ошиқ пул бермоқчи

Байден Исроилга 10 миллиард доллардан ошиқ пул бермоқчи

Байден Исроил учун 10,6 миллиард доллар ёрдам сўради. Айтилишича, президент маъмурияти Конгрессга 105 миллиард доллар миқдоридаги бюджет сўровини юборди. У Исроилга ҳарбий ёрдам учун 10,6 млрд долларни назарда тутади.

Пакетнинг энг катта қисми - 61,4 миллиард доллар - Украинага ҳарбий ва иқтисодий ёрдам учун мўлжалланган.

Маъмурият шунингдек, гуманитар ёрдам учун 9 миллиард доллар сўрамоқда - бу Украина, Ғазо сектори ва Исроил учун жами миқдор саналади.

Эслатиб ўтамиз, Ғазодаги вазият кескинлашгач, АҚШ томони Исроилни қўллаб-қувватлашини эълон қилди, Жо Байден ҳатто ташриф билан Тел-Авивга келди.

Олдинроқ АҚШ давлат департаментининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича бюроси директори Жош Пол Вашингтоннинг Исроилга ҳарбий кўмакни ошириш ҳақидаги қарорига норозилик ифодаси сифатида ўз ихтиёри билан истеъфога чиққанди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг