Ғарб Россияни тор-мор этишга уринмоқда, улар ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмайди, деди Россия президенти Владимир Путин Кремлда “Россия қаҳрамонлари” билан суҳбат чоғида, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Биз аввалига аралашмадик, қандайдир тарзда ўз-ўзидан тинчланади деб ўйлагандик. Йўқ. Кейин биз одамларга ёрдам беришни бошлашга мажбур бўлдик ... Биз Минск келишувларини туздик. Улар: “Биз уларни бажаришга тайёрмиз”, дейишди. Бунинг учун ҳаракат қилдик. Улар буни яна омма олдида айтишди. Германиянинг собиқ канцлери ҳам, Франциянинг собиқ президенти ҳам айтди: “биз уни бажариш ҳақида ўйламаган эдик, фақат Украинани жанговар ҳаракатларга тайёрлаш учун имзолаганмиз. Ва Россияни четга суриш, уни заифлаштиришга уриниш. Ва охир-оқибат уни йўқ қилиш. "Улар ҳеч нарса қила олмайдилар. Ҳеч қачон", — деди Путин Кремлда Россия Қаҳрамонлари билан суҳбат чоғида.