date
views 124

Дания тахтига янги қирол ўтирди

Дания тахтига янги қирол ўтирди

Дания қироличаси Маргрете II бугун, 14 январ куни тўнғич ўғли 55 ёшли Фредерик фойдасига тахтдан воз кечиш тўғрисида имзо чекди.

Маросим Копенгагенда Давлат кенгаши аъзолари – монарх раислигидаги вазирлар йиғилиши иштирокида бўлиб ўтди. Тахтдан воз кечиш тўғрисидаги имзо мамлакатда ҳокимиятнинг она қироличадан ўғилга – янги қирол Фредерик Х га ўтишини англатишига қарамай, Бош вазир Метте Фредериксен бу ҳақда Копенгагендаги Кристиансборг саройи балконида бироз муддатдан сўнг эълон қилади.

Дания полицияси ҳисоб-китобларига кўра, ҳокимиятнинг алмашинув маросимини нишонлаш учун Копенгагенда 100 мингга яқин одам йиғилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг илк кунида 83 ёшли Дания қироличаси Маргрете II 2024 йил 14 январда тахтдан воз кечишини маълум қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дания тахтига янги қирол ўтирди