18:13 / 11.02.2024
234

Исроил: Ғазода БМТ қароргоҳи остидан ҲАМАС туннели топилди

Исроил: Ғазода БМТ қароргоҳи остидан ҲАМАС туннели топилди
Фото: Reuters
Ғазо секторидаги БМТ қароргоҳи (UNRWA) остида ҲАМАСнинг қўмондонлик тунелли топилди. Бу ҳақда Исроил армиясига таяниб, Reuters хабар берди.

Исроилнинг армия муҳандислари хорижий ОАВ мухбирларини туннелга олиб борган. UNRWA штаб-квартираси Ғазо шаҳрида жойлашган. Журналистлар бетон билан қопланган туннелга тушган. Экскурсияни олиб борган армия подполковнигига кўра, тор, дим ва баъзан айланма йўлак орқали йигирма дақиқалик пиёда юриш орқали туннелга етиб келишган.

Ҳарбийлар 700 метр узунликда ва 18 метр чуқурликда эканини айтган туннел жойида иккига бўлиб, ён камераларни ҳосил қилган.

У ерда пўлат сейфлар ва кафел билан қопланган ҳожатхонага эга хона бўлган. Битта катта камера компьютер серверлари билан, иккинчиси эса саноат батареялари билан тўлдирилган”, — дейилади хабарда.

Исроил ҳарбийларига кўра, туннелдаги электр энергияси айнан БМТ штаб-квартирасидан таъминланган. Исроил армийсининг фикрича, бу ҲАМАС разведкаси учун марказий қўмондонлик пунктларидан бири бўлиб, улар жангларнинг катта қисмини шу ердан бошқарган.

ҲАМАС эвакуация қилган ва UNRWA қароргоҳи ертўласидан ўтувчи алоқа кабелларини узган. UNRWA ўз баёнотида штаб-квартирани уруш бошланганидан беш кун ўтиб, 12 октябрь куни бўшатгани ва шу сабабли Исроил даъвосини “тасдиқлай олмаслиги ёки бошқа изоҳ бера олмаслигини” билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё