Фото: Getty Images
Халқаро олимлар жамоаси 384 турдаги илонларнинг заҳрига қарши универсал препарат яратди. Тадқиқот натижалари Science Translational Medicine журналида чоп этилди.
Препарат АҚШ, Буюк Британия ва Ҳиндистон биологлари томонидан яратилган бўлиб, энг хавфли илонларнинг (улар орасида қирол кобра ва қора мамба бор) заҳрини зарарсизлантиришга қодир. Мутахассислар илон заҳри таркибидаги оқсилларни ўрганиш натижасида фалажга олиб келадиган токсинни аниқлаган.
Шундан кейин улар токсинга алоқадор ва унинг таъсирини камайтирувчи 50 миллиард антитела ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган кутубхонани ўрганиб чиққан. Лаборатория синовлари муваффақиятли ўтган: илон заҳрига қарши инексия қилинган сичқонлар ҳатто энг хавфли илонларнинг чақишига ҳам чидай олган.
Тадқиқотчиларнинг навбатдаги вазифаси илон заҳри таркибидаги токсинларга қарши антителаларни топишдир. Агар иш муваффақиятли кечса, одамлар учун хавф туғдирадиган ҳар қандай илонга универсал заҳарга қарши антидот (заҳарлар ва кимёвий воситаларнинг инсон ёки ҳайвон организмига токсик таъсирини олдини олувчи ёки йўқ қилувчи дорилар) яратиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!