21:21 / 06.03.2024
64

Данияда тўрт кунлик иш ҳафтаси тажрибадан ўтказилади

Данияда тўрт кунлик иш ҳафтаси тажрибадан ўтказилади
Фото: Google Images
Дания пойтахти Копенгагенда мослашувчан иш ҳафтаси тажрибадан ўтказилади. Баъзи бўлимларнинг айрим ходимлари одатдаги беш кунлик эмас, балки тўрт кунлик иш ҳафтасини танлашлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Копенгаген мэри Софи Хесторп Андерсен маълум қилди.

Муниципалитет сифатида биз Копенгаген аҳолисига энг яхши хизматни тақдим этишимиз керак. Иш ва дам олиш ўртасида мувозанатни яратиш учун ҳамма нарса қилишимиз керак, чунки бу ўз ишидан қониқиш ва янги ходимларни жалб қилиш учун муҳимдир. Шунинг учун биз мослашувчан иш ҳафтаси тажрибасини бошлаганимиздан жуда мамнунман.

Биз профессионал ташкилотлар билан яқиндан ишлаяпмиз ва мен бу тажрибани назорат қилишни интиқлик билан кутяпман
”, — деди у.

Янги иш ҳафтасини синаб кўриш имконияти бериладиганлар ишни ташкил этишнинг турли моделларидан фойдаланишлари керак. Масалан, иш кунларининг қисқариш билан бир вақтда иш вақтини кўпайтириш ёки белгиланган бўш кунлар билан бир хил иш вақтини сақлаб қолиш шулар жумласидандир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё