Макс лақабли ақлли кучук Бордер Колли турига мансуб итдир. Етти ёшар жонивор Буюк Британияда эгаси Мартин Моррис ва унинг рафиқаси билан истиқомат қилади.
У бошқа итлардан кучли хотираси билан ажралиб туради. Макс 231 та турдаги ўйинчоқлар номини ёддан билади, деб ёзади Peopletalk нашри.
Фото: YouTube
Кучук эгасининг айтишича, у ва рафиқаси бошқа хонадан “Гектор типратикани” деб қичқирса, ит етти қоп ўйинчоқларни кесиб ўтиб, айнан кераклисини топади ва олиб келади. Мартиннинг сўзларига кўра, Макс жуда истеъдодли жонивор. Улар Макснинг машҳур ит бўлишини истайди.
Фото: YouTube
Ақлли ит эгасининг сўзларига кўра, у ҳар ҳафта Максга янги ўйинчоқлар харид қилган, уйқудан аввал эса ўйинчоқларга ном бериш ўйинини ўйнашган.
Барча ўйинчоқларни ажратиши учун Моррис итга овқат бериш орқали рағбатлантирмаган, ит мустақил равишда ўйинчоқлар номини ўрганиб олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди
Германияда 2024 йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди
Киев асирга олинган КХДР аскарларини маълум шарт эвазига Пхеньянга топширмоқчи
Британия бизнеси янги ходимларни ёллаш ўрнига сунъий интеллектдан фойдаланишни афзал кўрмоқда