12:02 / 01.07.2024
169

Ўш—Боткен автомобиль йўлида кўприк қулаб тушди (видео)

Ўш—Боткен автомобиль йўлида кўприк қулаб тушди (видео)
Фото: “Кактус.медиа”
30 июнь куни Ўш вилоятининг Ноокат тумани, Кўк-Жар қишлоғи ҳудудидаги кўприк қулаб тушди. Бу ҳақда “Закон.кз” хабар берди.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, Ўш-Раззоқов автомобиль йўлининг 63-километрида Найман кўприги сел оқими туфайли қулаб тушган. Кўприкнинг қулаши сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Воқеа жойида реставрация ишлари олиб борилмоқда.

28 июнь куни Ўш вилояти Ноокат тумани Абшир Ота қишлоғига сел келиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Табиий офат қурбонларининг аксарияти 8 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар бўлиб, сел оқибатида икки нафар аёл ҳам вафот этган. Қутқарув ишларига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг жами 53 нафар қутқарувчиси жалб қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўш—Боткен автомобиль йўлида кўприк қулаб тушди (видео)