date
views 319

Россияда генерал Иван Попов уй қамоғига ўтказилди

Россияда генерал Иван Попов уй қамоғига ўтказилди
Иван Попов Фото: Рамиль Ситдиков / РИА Новости
Россия ҚКнинг 58-армияси собиқ қўмондони, катта миқдордаги фирибгарликда айбланган генерал-майор Иван Попов тергов ҳибсхонасидан уй қамоғига ўтказилди. Бундай қарор 15 июл, душанба куни Москвадаги 235- ҳарбий гарнизон суди томонидан қабул қилинди, деб ёзади «Медиазона».

Тергов қўмитасининг ҳарбий бошқармаси терговчиси Поповга нисбатан эҳтиёт чорасини юмшатиш ҳақида мурожаат қилди. Генерал суд залида ҳибсдан озод қилинди. Мажлис ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

Генерал Иван Поповга қарши иш

Генерал-майор Иван Попов май ойининг ўрталарида РФ ЖКнинг 159-моддаси 4-қисмига биноан ҳибсга олинган (уюшган гуруҳ томонидан содир этилган катта ҳажмдаги фирибгарлик). Тергов маълумотларига кўра, у 2023 йилда Запорижжя вилоятида жанговар чизиқдаги муҳандислик мудофаа иншоотларини жиҳозлаш учун мўлжалланган, қиймати 130 миллион рублдан ортиқ бўлган 1,7 минг тоннадан ортиқ металл прокатини ўғирлашда иштирок этган. Июл ойининг бошида Поповга якуний айблов қўйилди, унга мансаб сохтакорлиги айблови қўшилди (РФ ЖКнинг 292-моддаси 2-қисми).

Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан кейин Попов Запорижжя йўналиши учун масъул бўлган 58-умумқўшин армияси қўмондони этиб тайинланди. 2023 йил июл ойида Давлат думаси депутати Андрей Гурулев генералнинг ҳарбий хизматчиларга аудиомурожаатини эълон қилди, унда у «юқори бошқарув билан боғлиқ қийин вазият» ҳақида гапирган.

Бошқа нарсалар қаторида, Попов раҳбариятга контрбатарея курашиш мосламалари ва артиллерия разведка станциялари йўқлиги, шунингдек, аскарларнинг «оммавий ўлими ва жароҳати» ҳақида хабар берганини айтган, шундан сўнг у бир кун ичида хизматдан четлатилди. Ўша ойда у Россия ҳарбий контингентининг «раҳбарларидан бири» сифатида Сурияга жўнатилди, деб ёзди Украина Олий радаси собиқ депутати Олег Царев ўзининг Telegram-каналида.

Мудофаа вазирлиги мансабдорларининг жиноий ишлари

Иван Попов иши Россияда Мудофаа вазирлиги собиқ юқори мартабали амалдорларига қарши давом этаётган ягона жараён эмас. Апрел ойида Москванинг Басманний туман суди РФ мудофаа вазири собиқ ўринбосари Тимур Ивановни ўта йирик миқдорда пора олганликда гумон қилиб, икки ой муддатга тергов ҳибсхонасига жўнатди (РФ ЖКнинг 290-моддаси 6-қисми). Вазир ўринбосари билан бирга унинг шериги деб тахмин қилинган Сергей Бородин ҳам ҳибсга олинган. У ҳам икки ой муддатга тергов изоляторига жўнатилган.

13 июл, шанба куни Россия мудофаа вазирлигининг юқори мартабали амалдорларига пора берганликда айбланаётган яна бир айбланувчи, 52 ёшли тадбиркор Игор Котелников тергов изоляторида вафот этгани маълум бўлди. Унинг юрак хуружидан вафот этгани ҳақида ҳуқуқ фаоли ва Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши (ИҲК) аъзоси Ева Меркачева хабар берди.

Бундан ташқари, Россияда Мудофаа вазирлиги кадрлар бўлимининг собиқ бошлиғи Юрий Кузнецов, шунингдек, Бош штаб раҳбари ўринбосари Вадим Шамарин ҳибсга олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда генерал Иван Попов уй қамоғига ўтказилди